locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Локомотив» - Суперлигага қайтди

Пролигада 20-тур учрашувлари старт олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Локомотив» - Суперлигага қайтди
Фото: Локомотив ПФК

Пролига 20-турининг марказий ўйинида “Арал” Нукусда “Локомотив”ни қабул қилди.

Ўйин 1:0 ҳисобида нукуслик футболчилар ғалаба қозонди. Иззатилло Абдулҳақов пенальтини аниқ амалга оширди.

Натижада “Локомотив” ва “Арал” жамоаларининг очколари сони 41 тага етди. Ўзаро кўрсаткичларга кўра, “темирйўлчилар” Суперлигага қайтишга муваффақ бўлди.

“Арал” эса плей-офф баҳсида қатнашади. Унда Суперлига вакилли билан беллашади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг