Локомотив ПФК массажчиси Гурген Исраелян яна бир йирик футбол мусобақасида фаолият юритади
Бу ҳақида «темирйўлчилар» матбуот хизмати хабар бермоқда.
photo: UFA
Локомотив ПФК массажчиси Гурген Исраелян яна бир йирик футбол мусобақасида фаолият юритади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Аввал Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон ОТЖ соғлиғи йўлида хизмат қилган Гурген Исраелян энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан FIFA Жаҳон чемпионати сари йўл олди.
Олимпиададан Мундиалгача бўлган йўл — бу меҳнат, тажриба ва ишончнинг натижаси. Гурген ака учун янги тарихий саҳифа!
Жаҳон чемпионатидаги фаолиятида омад ва муваффақият тилаймиз!",- деб ёзилади «темирйўлчилар» расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор