«Локомотив» – «Машъал». Ўзаро ўйинларда ким устун?
Жамоалар чемпионат баҳсларида 29 баҳсда тўқнаш келишган.
Фото: Машъал ПФК
Суперлиганинг 21- турида Муборакнинг “Машъал” жамоаси “Локомотив” жамоасига қарши майдонга тушади.
Ўзаро ўйинлар
Жамоалар чемпионат баҳсларида 29 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 16тасида "Локомотив", 10тасида "Машъал" ютуққа эришган. 3 ўйин дуранг билан якунланган. Муборакликлар рақиб дарвозасини 30 бор ишғол қилган бўлсалар, Локо эса 41 гол киритган.
“Машъал” “Локомотив” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жамоамизнинг энг йирик ғалабасидир. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.