«Локомотив» иккинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди
Голлар Темурхўжа Абдухолиқов ва Шодийор Шодибоев ҳисобига ёзилди.
Фото: Локомотив ПФК
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз Туркиядаги иккинчи назорат ўйинини ўтказди.
Руминиянинг "Бихор" жамоасига қарши ўтган баҳсда жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Темурхўжа Абдухолиқов ва Шодийор Шодибоев ҳисобига ёзилди.
Назорат учрашуви
"Локомотив" - "Бихор" (Руминия) 2:1
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (27), Шодийор Шодибоев (85-пенальтидан) — Йоан Хора (87-пенальтидан).
Розикжон Султонмуродов
Журналист