«Локомотив» ЎФА семинарида иштирок этди
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Локомотив ПФК
Маълумки, ҳар мавсум олдидан Суперлига клублари учун "Биз келишилган ўйинлар ва тотализаторга қаршимиз" мавзусида семинар ўтказиб келинади.
Бугун ЎФА ташаббуси билан асосий жамоамиз учун ушбу мавзуда йиғилиш-семинар ўтказилди. Тадбир давомида мутахассислар томонидан келишилган ўйинлар ва тотализаторда иштирок этмаслик шартлиги, акс ҳолда бунинг оқибати ёмон ҳолатларга олиб келиши атрофлича тушунтириб ўтилди.
Ҳар бир ўйинда "Ҳалол ўйин" қоидаларига мос равишда ҳаракат қилиш борасида керакли маслаҳат ва кўрсатмалар берилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист