locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» ва «Челси» Диоманд учун курашга қўшилди

Аввалроқ «ПСЖ» ҳам ушбу футболчига даъвогарлик қилаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«РБ Лейпциг» ҳужумчиси Ян Диоманд фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Испаниянинг Sport нашри хабар беришича, «Ливерпул» ва «Челси» 21 ёшли футболчи учун 52 миллион фунт стерлинг сарфлашга тайёр.

Ҳозирча ушбу пойгада «Ливерпул» фаворит сифатида кўрилмоқда. Бунинг бир нечта сабаблари мавжуд:

  • Шахсий хоҳиш: Ҳужумчи аввалроқ Мерсисайд клубига бўлган хайрихоҳлигини очиқчасига билдирган эди.
  • Стратегик режа: «Ливерпул» раҳбарияти Диомандни Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини босувчи асосий номзод сифатида кўрмоқда ва унга асосий таркибдан жой ваъда қилмоқда.

Шунингдек, футболчига Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирётгани ҳақида хабарлар бор. Бироқ «РБ Лейпциг» ҳужумчини камида яна бир мавсум ўз сафида қолдиришни кўзлаган ва у билан амалдаги шартномани узайтириш ниятида.

Маълумот учун, Ян Диоманднинг немис клуби билан амалдаги келишуви 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 75 миллион евруга баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг