locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Гехи билан келишувга эришишга яқин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Гехи билан келишувга эришишга яқин
Фото: Getty Images

"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи фаолиятини “Ливерпул”да давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар Гехи учун курашда яққол фаворит бўлиб турибди.

Леви Колвиллнинг жароҳатидан кейин "Челси" "қизиллар"нинг асосий рақибига айланиши кутилганди, аммо Энцо Мареска бошқа мақсадларга эътибор қаратишни маъқул кўрмоқда.

"Ньюкасл" ўтган мавсумда Гехини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрганди, аммо жорий трансферлар даврида марказий ҳимоячи асосий трансферга айланмади.

Марк Гехи Англия терма жамоаси сафида 23 та ўйин ўтказиб, 2 та ассистни амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг