«Ливерпуль» футболчиси «Лион»га ўтди
Фото: Getty Images
Тайлер Мортон "Ливерпуль"дан "Лион"га ўтди.
Француз клуби 22 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 5 йиллик шартнома имзоладилар.
Қайд этилишича, битим суммаси 10 миллион еврони ташкил этди, яна 5 миллион бонус сифатида тўланиши мумкин.
Агар "Лион" футболчини сотиб олганидан қимматроққа сотса, "Ливерпуль" фойданинг 20 фоизини олади.
Ўтган мавсумда Мортон "Ливерпуль"нинг асосий жамоаси сафида 5 та, "қизиллар"нинг ёшлар жамоаси сафида эса 6 та ўйинда майдонга тушган.
Баҳром Бобонов
Редактор