\"Ливерпуль\" Фримпонг учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум
Фото: Getty Images
"Байер" ҳимоячиси Жереми Фримпонг фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mirror Football хабар берди.
Манбага кўра, "Ливерпуль" нидерландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мерсисайдлик раҳбарияти Фримпонгни сотиб олиш учун 40 миллион евро ажратишга тайёр.
Футболчининг “Байер” билан шартномаси 2028 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган. Жорий мавсумида нидерландиялик футболчи 33 та ўйин ўтказди. Фримпонг бешта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист