“Ливерпуль” Де Брюйнега қизиқиш билдиргани йўқ – манба
Фото: Getty Images
“Ливерпуль” Кевин Де Брюйнени сотиб олишдан фойда кўрмаяпти. Бу ҳақда Give Me Sport портали хабар берди.
Аввалроқ мерсисайдликлар бельглиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ клуб футболчига ҳеч қандай қизиқиш билдирмаган ва ҳеч қандай таклиф юбормаган. Де Брюйне клубнинг ёзда таркибни кучайтириш режаларига киритилмаган.
Хабарларга кўра, бельгиялик футболчи янги жамоасида ҳам йилига 12 миллион евро атрофида маош олишни режалаштирган. Шу сабабли қизиқиш билдираётган жамоалар фикридан қайтмоқда.