«Ливерпуль» Арне Слотга ўринбосар топди
Австралиялик мутахассис ҳозирда ишсиз.
ФОТО: Getty images
“Тоттенҳэм” устози Анге Постекўғлу “Ливерпуль” бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, “қизиллар” бош мураббийи Арне Слот жамоанинг ёмон ўйин кўрсатаётганига қарамай, клуб раҳбарияти ҳали ҳам унга ишонч билдирмоқда. Агар у вазифасидаг озод этилса, Анге бош мураббийлик учун асосий номзод сифатида кўрсатилмоқда.
Австралиялик мутахассис ҳозирда ишсиз. У 2025-йилнинг сентябрь ойида “Ноттингем Форест”ни қабул қилиб олган эди. Аммо ёмон натижалар ортидан 18 октябрь куни Анге ишдан бўшатилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист