«Ливерпуль» Алиссон билан келишувни фаоллаштирди
лиссон 2018 йил ёзидан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
ФОТО: Getty images
«Ливерпуль» дарвозабон Алиссон билан шартнома муддатини узайтирди.
ESPN ва бошқа манбаларнинг хабар беришича, инглиз клуби келишувни 2026/27 йилги мавсум якунига қадар узайтириш бандини фаоллаштирган.
Алиссон 2018 йил ёзидан буён «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўшанда футболчи Римнинг «Рома» клуби сафидан Англияга кўчиб ўтганди. Деярли саккиз мавсумда Алиссон 330 ўйинда майдонга тушди ва 304 та гол ўтказиб юборди. АПЛнинг жорий мавсумида у 24 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 29 та тўп олиб чиқди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист