«Ливерпуль» Аклиуш трансфери бўйича сўров юборди
Аклиуш учун асосий даъвогар ҳозирча «ПСЖ» бўлиб турибди.
ФОТО: Getty images
«Ливерпуль» «Монако» яримҳимоячиси Магнес Аклиушни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Sky Sports хабарига кўра, мерсисайдликлар 24 ёшли футболчининг трансфери юзасидан Франция клубига расмий сўров юборган ва унинг трансфери амалга ошиши мумкинлигини аниқлашга киришган.
Аклиуш учун асосий даъвогар ҳозирча «ПСЖ» бўлиб турибди. Бироқ «Монако» парижликларнинг бир нечта таклифини, жумладан, 40 миллион евролик сўнгги таклифини ҳам рад этган.
Аввалроқ ОАВда «Монако» франциялик яримҳимоячини 50–55 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Аклиуш 2025/26 йилги Лига 1 мавсумида 31 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист