locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионел Месси: «Турнирни ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандман»

Аргентиналик ҳужумчи Жазоир устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасида Жазоир терма жамоасига қарши кечган учрашувдан (3:0) сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Мазкур баҳсда тажрибали форвард хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди.

«Жаҳон чемпионатини бундай тарзда бошлаганимиздан хурсандман, барчага кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдираман. Ушбу жамоанинг кўп йиллардан буён бўлгани каби йирик мусобақаларга муносиб тарзда қайтганидан жуда фахрланаман», — дея ёзиб қолдирди Месси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

38 ёшли аргентиналик футболчи ушбу учрашувдаги голлари эвазига Жаҳон чемпионатлари тарихида урилган голлар сони бўйича афсонавий бразилиялик ҳужумчи Роналдони (15 гол) ортда қолдирди ҳамда Германия терма жамоасининг собиқ аъзоси Мирослав Клозенинг мутлақ рекордини такрорлади. Айни пайтда Мессининг ҳисобида Жаҳон чемпионатларида киритилган 16 та гол мавжуд бўлиб, ушбу кўрсаткич узоқ йиллардан буён мусобақа рекорди ҳисобланиб келмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг