Лионель Месси МЛСда «Олтин бутса» совринини қабул қилди
Месси мунтазам мавсумда 28 ўйинда 29 гол киритди.
ФОТО: Getty images
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси МЛСнинг мунтазам мавсумида энг кўп гол урган футболчи сифатида “Олтин бутса” соврини билан тақдирланди.
Аргентиналик 38 ёшли юлдуз мукофотни плей-офф 1/8 финалидаги «Нэшвилл»га қарши учрашув олдидан қабул қилди.
Месси мунтазам мавсумда 28 ўйинда 29 гол киритиб, энг яқин таъқибчилари — «Лос-Анжелес» форварди Дени Буанга ва «Нэшвилл» ҳужумчиси Сэм Саррижни (улар 24 тадан гол урган) ортда қолдирди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист