Лионел Месси “Интер Майами”даги келажаги борасида бир қарорга келди
ФОТО: Getty Images
Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионел Месси келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, Месси “Интер Майами" билан янги меҳнат шартномаси имзолайди. Томонлар ўртасидаги музокаралар ҳозирда якуний босқичда турибди.
Таъкидланишича, янги келишув 2026 йилнинг декабрь ойига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2023 йилнинг ёзидан буён “Интер Майами”да ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист