locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионель Месси фаолиятидаги энг севимли голи ҳақида гапирди

Аргентиналик ҳужумчи ҳозирда “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лионель Месси фаолиятидаги энг севимли голи ҳақида гапирди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ ҳужумчиси Лионель Месси 2008/2009-йилги Чемпионлар Лигаси финалида “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда (2:0) боши билан урган голи ҳақида гапирди.

“Мен кўплаб чиройли ва аҳамиятли голлар урдим, лекин “Манчестер Юнайтед”га қарши Чемпионлар Лигаси финалида бошим билан урган голим фаолиятимдаги энг севимлиси бўлиб келган”, - дейди Месси.

Маълумот учун, Лионель Месси Чемпионлар Лигасининг 2008/2009-йилги мавсумида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг