locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионель Месси фаолиятидаги 48-совринни қўлга киритди

Ўз рекордини янгилаган ҳолда дунёнинг энг совриндор футболчиси бўлиб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лионель Месси фаолиятидаги 48-совринни қўлга киритди
ФОТО: Getty images

“Интер Майами” MLS Кубоги финалида “Ванкувер” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди ва мусобақа ғолибига айланди.

Майамиликлар сардори Лионель Месси учрашувда иккита голли узатмани амалга оширди.

Шундай қилиб, Месси ушбу натижа эвазига фаолиятидаги 48-совринига эга чиқди ва ўз рекордини янгилаган ҳолда дунёнинг энг совриндор футболчиси бўлиб турибди.

Месси фаолияти давомида қуйидаги совринларни қўлга киритган:

  • Ла Лига (10 марта)
  • Чемпионлар Лигаси (4 марта)
  • Испания Суперкубоги (8 марта)
  • Испания Кубоги (7 марта)
  • Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (3 марта)
  • Европа Суперкубоги (3 марта)
  • Франция чемпионати (2 марта)
  • Франция Суперкубоги (1 марта)
  • MLS Кубоги (1 марта)
  • Лига Кубоги (1 марта)
  • MLS мунтазам чемпионати (1 марта)
  • КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси (1 марта)
  • Олимпия ўйинлари (1 марта)
  • Америка Кубоги (2 марта)
  • Финалиссима (1 марта)
  • Жаҳон чемпионати (1 марта)
Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг