locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лион» Тома Лемарни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Лион» Тома Лемарни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

Франциянинг “Лион” клуби “Атлетико” ярим ҳимоячиси Тома Лемарга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, футболчининг “матрасчилар” билан яна икки йиллик шартномаси бор. У 2018 йилдан буён Мадрид клуби сафида тўп сурмоқда. Ўшанда у “Монако” клубидан келиб қўшилганди.

Лемар “Атлетико” сафида барча турнирларда 125 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та голга муаллифлик қилган. Унинг Tрансфермарктдаги нархи 5 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг