«Лион» Дисасини ижарага олмоқчи
Дисаси ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Астон Вилла"да ижарада ўтказган эди.
ФОТО: Getty images
“Челси” ҳимоячиси Аксель Дисаси фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
L’Équipe нашри хабар беришича, "Лион" январда марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Клубнинг асосий таркиб ўйинчилари Африка Кубогига йўл олади ва катта йўқотишга дуч келади.
“Лион” эса бу муаммони Дисаси билан ҳал қилиши мумкин. Аксель жорий мавсум бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган
"Кўклар" 27 ёшли французни мавсум охиригача ижарага қўйиб юбориши мумкин. Дисаси ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Астон Вилла"да ижарада ўтказган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист