Лига комиссарлари учун семинар ташкил этилди
Уни ОФК инструктори Азиза Татлимуратова олиб бормоқда.
Фото: UzPFL
Тошкент шаҳрида янги мавсум олдидан Лига байроғи остида ўтадиган мусобақаларда ишловчи комиссарлар учун 2 кунлик ўқув-семинар ташкил этилди. Бугун ушбу семинарнинг биринчи куни бўлиб ўтди. Уни ОФК инструктори Азиза Татлимуратова олиб бормоқда.
Семинарда учрашув ташкилотчилиги, беллашув олдидан, давомида ва ундан кейин юзага келадиган турли ҳолатлар, шунингдек, халқаро майдонда фаолият олиб бориш давомида комиссар иш фаолиятида юзага келган қизиқарли жиҳатлар муҳокама этилди.
Шунингдек, Лига байроғи остида ўтадиган мусобақалар регламентидаги ўзгаришлар ва янгиликлардан комиссарлар бохабар этилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист