Лига комиссари: \"Ҳакамлар ўн беш дақиқа стадион ҳудудига киритилмаган\"
PHOTO: Telegram
"Сурхон" 1:0 "Навбаҳор" учрашувида ҳакамлар билан содир бўлган вазият ҳақида.
18-21 апрель кунлари Суперлига 6-тур учрашувлари ўтказилди. Ушбу турнинг ҳар бир ўйинларига бағишланган лига комиссари билдиргисини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
Ҳакамлар жой олган машина тушунарсиз сабабларга кўра стадион ҳудудига 15 дақиқа давомида киритилмаган. Хавфсизлик учун жавобгар органлар билан лозим даражада иш олиб борилмаганидан келиб чиқиб, “Сурхон” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор