locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лига 1. «ПСЖ» сафарда «Брест»ни мағлуб этди

«ПСЖ» 4 турда 5 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лига 1. «ПСЖ» сафарда «Брест»ни мағлуб этди
ФОТО: Getty images

Франция Лига 1 чемпионатининг 2026/27 йилги мавсуми 4-туридан ўрин олган учрашувда «ПСЖ» сафарда «Брест»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Брест шаҳридаги «Франсис-Ле Бле» стадионида ўтган баҳсда ягона гол 5-дақиқада парижликлар ҳужумчиси Ферран Торрес томонидан киритилди.

Бу ғалабадан сўнг «ПСЖ» 4 турда 5 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди. «Брест» ҳам 5 очкога эга ва 9-поғонада бормоқда.

5-турда «Брест» 20 сентябрь куни сафарда «Осер»га қарши майдонга тушади. Шу куни «ПСЖ» ўз майдонида «Марсель»ни қабул қилади.

Франция — Лига 1, 4-тур
«Брест» — «ПСЖ» — 0:1
Гол: Ферран Торрес, 5.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг