Лига 1. Гринвуд марказий баҳсда «Марсел»га ғалаба келтирди
Франция чемпионатида 16-тур учрашувлари якунига етди.
ФОТО: Getty images
Франция чемпионатининг 16-турида "Марсель" ўз майдонида "Монако"ни мағлуб этди - 1:0.
Ягона гол 82-дақиқада мезбонларнинг англиялик ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд томонидан киритилди.
Натижада "Марсель" 16 ўйиндан сўнг 32 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўриндан учинчи ўринга кўтарилди. "Монако" 16 ўйиндан кейин 23 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда.
Франция чемпионати. 16-тур
Марсель - Монако - 1:0
Гол: Гринвуд, 82 (1:0)
Розикжон Султонмуродов
Журналист