locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лидс»ни португалиялик мураббийлардан бири эгаллаши мумкин

Клуб Даниэль Фаркега ўринбосар изламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Лидс»ни португалиялик мураббийлардан бири эгаллаши мумкин
ФОТО: Getty images

"Лидс Юнайтед" мураббий изламоқда. Раҳбариятнинг қисқа рўйхатидан Жозе Моуриньо ва Нуну Эшпириту Санту ўрин олган. Бу ҳақда TeamTalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, жамоанинг амалдаги бош мураббийи Даниэль Фарке ишдан бўшатилган тақдирда мутахассисларга таклифлар келиб тушади.

Аввалроқ клубнинг америкалик хўжайинлари Дениэль Фаркнинг келаси мавсумда "Лидс Юнайтед"ни Премьер-лигада сақлаб қола олишига шубҳа қилишаётгани хабар қилинганди.

Ҳозирда иккала португалиялик мутахассис ҳам ишсиз.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг