locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лидс» Ши Чарльз трансфери бўйича таклиф билан чиқди — TEAMtalk

Эҳтимолий келишув суммаси тахминан 23 млн еврони ташкил қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Лидс» Ши Чарльз трансфери бўйича таклиф билан чиқди — TEAMtalk
ФОТО: Getty images

«Лидс Юнайтед» «Саутгемптон»га ярим ҳимоячи Ши Чарльзни сотиб олиш бўйича таклиф юборди.

Эҳтимолий келишув суммаси тахминан 23 млн еврони ташкил қилади, клублар ўртасида музокаралар бошланди, деб хабар беради TEAMtalk.

Шимолий Ирландия терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси ва «Манчестер Сити» академияси тарбияланувчиси «Лидс» бош мураббийи Даниэль Фаркенинг трансфер мақсадлари қаторидан ўрин олган.

Клуб раҳбарияти Чарльз Премьер-лига учун зарур бўлган энергия, техника ва тактик мослашувчанликка эга деб ҳисоблайди.

Чарльз аввалроқ «Шеффилд Уэнсдей» сафида ижара асосида тўп сурган Ғарбий Йоркшир минтақасига қайтиш учун клубни ўзгартиришга қизиқмоқда. «Саутгемптон» параллел равишда ярим ҳимоячига ўринбосар излашни бошлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг