locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Лидс” Окафор бўйича барча таклифларни рад этди

Инглиз клуби швейцариялик футболчи бўйича келиб тушган таклифларни қабул қилмади ва уни сотмасликка қарор қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Лидс Юнайтед” ҳужумкор қанот футболчиси Ноа Окафорни ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида жамоада сақлаб қолди. Инглиз клуби швейцариялик футболчи бўйича келиб тушган таклифларни қабул қилмади ва уни сотмасликка қарор қилди.

Окафорга жиддий қизиқиш билдирган клублардан бири “Сандерленд” бўлган. Клуб трансфер ойнаси ёпилишидан олдин 26 ёшли футболчи бўйича мурожаат қилган, бироқ “Лидс” таклифни рад этиб, Окафор сотилмаслигини билдирган.

“Лидс”нинг бу қарорига ҳужум чизиғидаги бошқа ўзгаришлар ҳам таъсир қилган. Клуб аввалроқ Вилфрид Гнонто ва Ларжи Рамазани билан хайрлашган, шу сабабли мураббийлар штаби Окафорни таркибда сақлаб қолишни муҳим деб ҳисоблаган.

Маълумот учун, Окафор “Лидс”га 2025-йил ёзида “Милан”дан келиб қўшилган. У ўтган мавсум АПЛда 28 та учрашувда 8 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг