Левандовски \"Барселона\" футболчиларини Жаҳон чемпионати ғалабаси билан табриклади
Испания терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди.
Фото: Getty Images
"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Роберт Левандовски Испания терма жамоаси сафида 2026-йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган собиқ жамоадошларини табриклади. Польшалик футболчи уларнинг муваффақиятидан мамнун эканини билдирди.
"Кўплаб жамоадошларим Жаҳон чемпионига айланишди ва мен улар учун жуда хурсандман. Уларни чин дилдан табриклайман", — деди Левандовски ўз интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди. Турнир ғолиблари сафида "Барселона"нинг бир қатор футболчилари ҳам муҳим роль ўйнади.
Насрулло Каримов
Журналист