«Лестер»дан 6 очко олиб қўйилди
Натижада жамоа Чемпионшип турнир жадвалида 20-ўринга тушиб кетди.
ФОТО: Getty images
“Лестер” 2023/24 йилги мавсумда молиявий қоидаларни бузганликда айбдор деб топилди. Айбловлар 2025 йил май ойида қўйилган.
Натижада жамоадан 6 очко олиб қўйилди. Очколар олиб қўйилганидан сўнг “тулкилар” Чемпионшип турнир жадвалида 20-ўринга тушиб кетди. Энди улар ҳисобида 32 очко бор. Лигада 24 та жамоа бор.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Лестер” Премьер-лигада иштирок этган ва чемпионатни 18-ўринда якунлаб, юқори дивизионни тарк этганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист