Лерой Сане Ла Лига грандиига ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
“Бавария” вингери Лерой Сане фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Marca тарқатган хабарга кўра, Саненинг агентлари мижозининг “Реал"га таклиф қилишган. Ҳозирча мадридликлар бу хабарларга муносабат билдирганича йўқ.
Аввалроқ “Бавария” Сане билан келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчи жамоада қолиш учун маошини камайишига розилик берганди. Қолаверса, унга “Арсенал” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист