locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

L'Equipe: «Реал Мадрид» Ферран Торресни кузатмоқда

26 ёшли футболчининг «Барселона»даги келажаги ҳали тўлиқ аниқ эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торреснинг трансфер имкониятларини диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда Франциянинг нуфузли L'Equipe нашри хабар берди.

Манбага кўра, 26 ёшли футболчининг «Барселона»даги келажаги ҳали тўлиқ аниқ эмас. Клуб уни сақлаб қолишни истаса-да, молиявий чекловлар сабаб янги шартнома бўйича музокараларни кейинроққа қолдирган. Айнан шу вазиятдан фойдаланишга тайёр бўлган клублар орасида «Реал Мадрид» ҳам бор.

Қайд этилишича, «қироллик клуби» Ферран Торресни ҳали «Валенсия» сафида ўйнаган вақтидаёқ ўз сафига қўшмоқчи бўлган. Бироқ ўшанда футболчи «Манчестер Сити»ни танлаган эди. Энди эса унинг Испания терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокидан сўнг, мадридликларнинг қизиқиши яна кучайган.

Шу билан бирга, Ферран Торреснинг ўзи ҳозирча «Барселона»ни тарк этишни истамаяпти. Ҳужумчи бош мураббий Ханси Флик ишончидан мамнун ва Каталония клубида фаолиятини давом эттириш ниятида. Бироқ агар шартнома масаласи чўзилиб кетса, трансфер бозорида вазият ўзгариши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг