Лэмпард Чемпионшипда мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди
Жамоа 2001 йилдан кейин илк бор Премьер-лигада иштирок этади.
ФОТО: Getty images
“Челси” клуби ва Англия миллий жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард Чемпионшипда мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
47 ёшли мутахассис “Ковентри”ни муддатидан олдин АПЛга олиб чиқди. Жамоа 2001 йилдан кейин илк бор Премьер-лигада иштирок этади.
Англия футбол лигаси (EFL — таркибига мамлакат чемпионатининг 2, 3 ва 4-дивизионлари киради) томонидан ўтказилган тақдирлаш маросимида Лэмпард 2025/26 йилги мавсум учун Чемпионшипнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилинди.
Маълумот учун, Лэмпард аввалроқ “Челси” жамоасини ҳам бошқарганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист