locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Легионерлар. «Трактор» мағлуб бўлди, Ҳамробеков 69-дақиқада захирага олинди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Легионерлар. «Трактор» мағлуб бўлди, Ҳамробеков 69-дақиқада захирага олинди
Фото: Getty Images

Эрон чемпионатининг 1-турида амалдаги чемпион “Трактор” клуби ўз майдонида “Истиқлол”ни қабул қилди.

Беллашув 1:0 ҳисобида теҳронлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол Эслами ҳисобига ёзилди.

Бу ўйинда мезбонлар сафида Одил Ҳамробеков бошланғич таркибда майдонга тушиб, 69-дақиқада захирага олинди. “Истиқлол” сафида жароҳат сабаб Жалолиддин Машарипов ва Рустам Ашурматов майдонга тушгани йўқ.

Бу жамоалар яқинда мамлакат суперкубогида ҳам тўқнаш келишган ва унда “Трактор” клуби ғалаба қозонганди.

Эрон Про-лигаси. 1-тур

«Трактор» 0:1 «Истиқлол»

Гол: Эслами 67

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг