Лаутаро Мартинес ПСЖга учралган мағлубият ҳақида гапирди
ФОТО: Getty Images
Аргентина терма жамоаси ва “Интер” клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Чемпионлар Лигаси финалида ПСЖга учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз тайёрлаган ишни уддалай олмадик. ПСЖни табриклайман, улар хатолик қилишмади ва ғалабага лойиқ эдилар.
Мен жамоам, мураббий ва клубим билан фахрланаман. Биз ҳеч қандай соврин ютмаган бўлсак-да, ажойиб мавсум ўтказдик”, – дейди Мартинес.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” финалда ПСЖга йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳисоб Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг йирик мағлубият ҳисобланади.
Насрулло Каримов
Журналист