Лаутаро Мартинес: «ЖЧда ғолиблик учун асосий учта даъвогар қаторидамиз»
Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
ФОТО: Getty images
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг фикрича, аргентиналиклар Жаҳон чемпионати — 2026 ғалабасига асосий даъвогарлар учлигига киради.
Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
“Биз жаҳон чемпионатидаги ғалабага асосий учта даъвогар қаторидамиз”, — дея Мартинеснинг сўзларини келтиради The Touchline Х ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнгача давом этади.