\"Лацио\" сардори Маттиа Заккани мағлубият учун ҳакамларни айблади
"Лацио" Италия чемпионатининг ўн саккизинчи туридаги энг муҳим ўйинлардан бирида ўз уйида "Наполи"га ютқазди.
photo: gettyimages
"Лацио" Италия чемпионатининг ўн саккизинчи туридаги энг муҳим ўйинлардан бирида ўз уйида "Наполи"га ютқазди.
Одатидаги каби, "Лацио" сардори Маттиа Заккани мағлубият учун ҳакамларни айблади. "Ҳакамларнинг ҳаракатлари ҳақида изоҳ бермасликка ваъда бердим, лекин майдонда ўзимни назорат қилиш қийин.
Оёғим қонаб кетяпти ва ҳакам буни пайқаши учун нима қилиши кераклигини билмайман. Биз биринчи бўлимда ўйинни бой бердик. Эртага "Фиорентина"га қарши кейинги ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак", деди футболчи.
Иброҳим Жалолов
Редактор