«Лацио» дарвозабони АПЛ клубига ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images
Грециялик дарвозабон Христос Мандас кейинги трансфер ойнасида Римнинг “Лацио” клубини тарк этиши мумкин, дея хабар беради Corriere dello Sport.
Манбага кўра, 23 ёшли дарвозабон Италия термасидаги ҳолатидан норози. Мандас фаолиятини туманли Албионда давом эттириши мумкин.
Футболчининг трансферига "Вулверхэмптон" қизиқмоқда. Унинг бозор нархи ўн миллион еврога баҳоланмоқда. Шартномаси муддати 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист