Ламин Ямал Роналду билан қўл сиқишган пайтда юзини бурди
Мумкинки, биз мавжуд бўлмаган маъноларни излаётгандирмиз, лекин ҳолат диққатга сазовор. Ламин Ямал Португалия терма жамоасининг мукофотлаш маросимида қолмади ва Криштиану Роналду билан қўл сиқишган пайтда ундан юзини бурди.
Учрашувдан олдинёқ ОАВ ва мухлислар “Роналдуга қарши Ямал” мавзусини кенг муҳокама қилишни бошлашди — ўтмишга қарши ҳозир ва келажак. Роналду эса бу гап-сўзларни четга суриб, бу фақат икки кучли жамоа ўртасидаги ўйин эканини таъкидлади.
Сизнингча, Ямал бу ҳолатга аҳамият бермаганми ёки бу ҳурматсизлик белгисини англатдими?
Миллатлар лигаси финалида “Барселона” вундеркинди Ямал учун барчаси муваффақиятли кечмади. У деярли бутун асосий вақтни ўйнади, гол урмади ва мураббий томонидан захирага олиб қўйилди. Қўшимча вақтда майдонга қайтарилмади. Испания термаси эса Алваро Моратанинг ноаниқ пеналтиси туфайли мағлуб бўлди.