Лакруа: «Ямал бизга муаммо туғдириши мумкин, аммо Франция бунга тайёр»
Франция терма жамоаси ҳимоячиси Максенс Лакруа ЖЧ-2026 ярим финали олдидан Испания терма жамоаси ва унинг етакчиларидан бири Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Лакруанинг таъкидлашича, Ямал индивидуал маҳорати билан ҳар қандай рақибга муаммо туғдириши мумкин. Шунга қарамай, Франция терма жамоаси битта футболчига эмас, балки бутун Испания жамоасига қарши тайёргарлик кўрмоқда.
«Ямал бизга муаммо туғдириши мумкин. У жуда истеъдодли футболчи. Аммо бизнинг жамоамиз ҳам кучли ва бундай учрашувларга тайёр. Испанияга қарши жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз керак», — деди Лакруа.
Франция ва Испания терма жамоалари 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг ярим финал босқичида ўзаро тўқнаш келади. Сўнгги йилларда Испания икки бор йирик турнирларнинг ярим финалида Францияни мағлуб этган бўлса, Дидье Дешам шогирдлари бу сафар реванш олишни мақсад қилган.