Лайв. \"Арсенал\" 0:1 \"ПСЖ\" Биринчи бўлим якунланди
Европа чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки учрашувлар доирасидаги Лондоннинг “Арсенал” ҳамда Парижнинг “ПСЖ” жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликнинг биринчи бўлими якунланди



Учрашувнинг 4 дақиқасида Хвичанинг тўп узатишидан сўнг, Усман Дембеле тўхтатмасдан зарба бериб баҳсдаги ҳисобни очди.

20 дақиқагача “ПСЖ” рақиб дарвозаси олдида бир неча бор ҳужумлар уюштирди. 20 дақиқадан кейингина “Арсенал” ўзига кела бошлади.

10 ва 43 дақиқаларда “тўпчилар” футболчилари Сака ва Тросард ҳакам томонидан огоҳлантирилган бўлса, 44 дақиқада Ҳакими парижликлардан сариқ карточка билан “сийланди”

Учрашувга бир қатор таниқли шахслар ташриф буюрди. Улар орасида лондонликларнинг афсонавий мураббийи Арсен Венгер ҳамда “ПСЖ” хўжайини Носир ал Хелайфи ҳам бор


Тўпни назорат қилиш бўйича 40%-60% “ПСЖ” фойдасига.


Иккинчи бўлим бошланмоқда