locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лигада 21-асрнинг энг сермаҳсул мавсум старти қайд этилди

Чемпионатда ҳозиргача ўтказилган 51 та учрашувда 152 та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Испания Ла Лигасининг 2026/27-йилги мавсуми голларга бой бошланмоқда. Чемпионатда ҳозиргача ўтказилган 51 та учрашувда 152 та гол урилди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 2,98 та гол тўғри келаётганини англатади ва 21-асрда мавсумнинг дастлабки 51 учрашуви учун энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Таққослаш учун, аввалги энг юқори натижа 2016/17-йилги мавсумда қайд этилган — ўшанда ўртача кўрсаткич 2,94 голни ташкил қилган. 2008/09-йилги мавсумда бу рақам 2,90, 2012/13-йилги мавсумда эса 2,87 гол бўлган.

Жорий мавсумдаги юқори натижадорлик чемпионатнинг дастлабки турлариданоқ яққол кўзга ташланмоқда. 51 учрашувнинг ўзида 150 голлик маррадан ошиб кетилгани Ла Лигада ҳужумкор футбол ва сермаҳсул баҳслар кўпайганини кўрсатмоқда.

Маълумот учун, 21-асрда мавсумнинг дастлабки 51 учрашуви бўйича бешинчи энг юқори кўрсаткич 2011/12-йилги мавсумга тегишли — ўшанда ҳар бир ўйинга ўртача 2,76 та гол тўғри келган. Жорий мавсум эса ҳозирча 2,98 кўрсаткич билан ушбу рўйхатда етакчилик қилмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг