Ла Лига. «Вильярреал» мавсумни ғалаба билан бошлади
Фото: Getty Images
Испания Ла Лигасининг 1-турида "Вильярреал" ўз майдонида "Овьедо"ни мағлуб этди - 2:0.
Учрашувнинг 14-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ Соломон Рондон пенальтидан унумли фойдалана олмади.
29-дақиқада Карл Этта Эйонгнинг голи эвазига мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Папе Гей "Вильярреал"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Ла Лига. 1-тур
"Вильярреал 2:0 Реал Овьедо"
Голлар: Эйонг 29, Гайе 38
Амалга оширилмаган пенальти: Саломон Рондон 14
Баҳром Бобонов
Редактор