Ла Лига. «Валенсия» сафарда мағлуб бўлди
Фото: Getty Images
Испания чемпионатида 2-тур учрашувлари давом этмоқда.
“Валенсия” ушбу турда сафарда “Осасуна” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Будимир томонидан киритилган ягона гол мезбонларга ғалаба келтирди.
Меҳмонлар 22-дақиқадан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Гайя қизил карточка олиб, четлатилди.
Шу тариқа, Памплона клуби мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Ла Лига. 2-тур
"Осасуна" - "Валенсия" 1:0
Гол: Будимир 9.
Четлатиш: Хосе Луис Гайя 22 ("Валенсия")
Розикжон Султонмуродов
Журналист