Ла Лига. «Реал» қийинчилик билан ғалаба қозонди
Диоманде дебют голини урди.
Фото: Getty Images
Испания чемпионатининг 6-турида "Реал” ўз майдонида “Вильярреал”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Ягона гол 62-дақиқада Ян Диоманде томонидан дарвозадан жой олди. Ивуарлик футболчи “қироллик” клубидаги илк голига муаллифлик қилди.
71-дақиқада Винисус гол урди. Аммо ВАР аралашуви сабаб гол бекор қилинди. Бразилиялик футболчи орадан бир дақиқа ўтиб, майдондан ҳайдалди.
Жозе Моуринью жамоаси муҳим ғалабага эришиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. “Сариқ сувости кемаси” эса 11-ўринни эгаллаган.
Ла Лига. 6-тур
“Реал” – “Вильярреал” 1:0
Гол: Диоманде 62.