locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига президенти Испания чемпионатини инвестиция нуқтаи назаридан энг самарали лига деб атади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига президенти Испания чемпионатини инвестиция нуқтаи назаридан энг самарали лига деб атади
Расм: gettyimages.com Хавер Тебас

Ла Лига раҳбари Хавер Тебас Испания чемпионати спортга инвестициялар жиҳатидан энг самарали эканини таъкидлади. У ўз нутқида Ла Лига, Англия Премер-лигаси ва Италия А Сериясини солиштирди.

AS нашрига кўра, Тебас шундай деган: «АПЛда пуллар кўп ҳолатда бефойда сарфланади. Биз эса спортга инвестиция нуқтаи назаридан энг самарали лигамиз. Италия ҳам ўз чемпионатига жуда кўп сармоя киритади, лекин у ердаги футболчилар трансфер бозорида унчалик талабга эга эмас. Биз Ла Лиганинг иқтисодий барқарорлиги ва яхлитлигини сақлашга интилишимиз керак. Бизнинг клублар чемпионатни ривожлантиришга энг кўп маблағ сарфлайди. Ҳозирги модел эса энг замонавий ва самаралидир».

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг энг машҳур жамоаларидан бири «Реал Мадрид» ва «Барселона» ҳисобланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг