locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Бетис» дербида «Севилья»дан устун келди

Пеллегрини жамоаси очколарини 24 тага етказиб, 5-ўринни мустаҳкамлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Бетис» дербида «Севилья»дан устун келди
ФОТО: Getty images

Испания чемпионатининг 14-турида “Бетис” дербида “Севилья”дан устун келди, ‑ 2:0.

“Бетис” ярим ҳимоячиси Пабло Форналс 54-дақиқада ўйиндаги биринчи голни урди. 69-дақиқада Серги Алтмира дублга эришди. Ўйиннинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади. Учрашув охирида мухлислар майдонга буюмлар улоқтиришди. Ҳакам жамоаларни кийиниш хоналарига юборди. Ҳакамлар бригадаси ҳам майдонни тарк этди. Бироз вақт ўтиб ўйин давом эттирилди.

Шу тариқа, Пеллегрини жамоаси очколарини 24 тага етказиб, 5-ўринни мустаҳкамлади. “Севилья” 16 очко билан 13-поғонада қолди.

Ла Лига. 14-тур
Севиля — Бетис 0:2
Голлар: Форналс (54), Алтимира (69).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг