Ла Лига. «Атлетико» ўз майдонида ғалаба қозонди, Альваресдан хет-трик
"Матрасчилар" 9-ўринга кўтарилди.
ФОТО: Getty images
Испания Примерасининг 6-туридан ўрин олган дербида Мадриднинг “Атлетико” “Райо Вальекано”ни қабул қилди. Беллашув сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига 3:2 ҳисобида “матрасчилар” фойдасига ҳал бўлди.
Мезбонлар ҳужумчиси Хулиан Альварес учрашувда хет-трикка эришди.
Шу тариқа, “Атлетико” 6 ўйиндан сўнг 9 очко билан жадвалда 8-ўринга кўтарилди.
Испания — Ла Лига. 6-тур
24 сентябрь 2025 йил, чоршанба.
Атлетико— Райо Вальекано — 3:2
Голлар: 1:0 — Альварес (15'), 1:1 — Чаваррия (45+1'), 1:2 — Гарсия (77'), 2:2 — Альварес (80'), 3:2 — Альварес (88')
Розикжон Султонмуродов
Журналист