locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. 23-турда қайд этилган барча натижалар билан танишинг

Ҳозирда «Барселона» турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания чемпионатининг 23-тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Душанба, 9 февраль куни бўлиб ўтган сўнгги учрашув билан турнинг барча натижалари маълум бўлди.

Турнинг асосий воқеалари дам олиш кунларига тўғри келди. Амалдаги пешқадам «Барселона» ўз майдонида «Мальорка»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Мадриднинг «Реал» клуби эса сафарда «Валенсия» меҳмони бўлиб, рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда муҳим очколарни қўлга киритди.

Турнинг энг кутилмаган натижаси Мадридда қайд этилди: «Атлетико» ўз майдонида «Бетис»га минимал 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бошқа учрашувларда «Вильярреал» ўз майдонида «Эспаньол»ни 4:1 ҳисобида тор-мор этди. Бильбаонинг «Атлетик» клуби эса «Леванте» билан кечган голларга бой баҳсда 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Шунингдек, «Реал Сосьедад» «Эльче»дан (3:1), «Хетафе» эса «Алавес»дан (2:0) устун келди. «Сельта» — «Осасуна» баҳси меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган бўлса, «Севилья» ва «Жирона» қарама-қаршилигида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, майдон ҳолати ёмонлиги сабабли «Райо Вальекано» ва «Овьедо» жамоалари ўртасидаги учрашув бошқа муддатга қолдирилди.

23-тур якунларига кўра, Испания чемпионатида «Барселона» яққол пешқадамлик қилмоқда. Каталонияликлар ўтказилган 23 та ўйиндан сўнг 58 очко жамғаришга муваффақ бўлишди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг