locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

КЎЖЧ. \"ПСЖ\" икки кам бўлиб қолганига қарамай \"Бавария\"ни енгиб, ярим финалга йўл олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
КЎЖЧ. "ПСЖ" икки кам бўлиб қолганига қарамай "Бавария"ни енгиб, ярим финалга йўл олди
Фото: Getty Images

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида “ПСЖ” клуби “Бавария”га қарши майдонга тушди.

Қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда парижликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Мазкур қарама-қаршиликдаги голларга 78- дақиқада Дезире Дуэ ва 90+5 дақиқада Усмон Дембеле муаллифлик қилди.

“ПСЖ” ўйинни майдонда икки кам ҳолатда якунлади. Жамал Мусиала эса оғир жароҳат сабаб майдонни тарк этди.

Энди улар финал йўлида Германиянинг “Боруссия Дортмунд” ва Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоалари ўртасидаги беллашувнинг ғолибига қарши майдонга чиқади.

КЎЖЧ.

“ПСЖ” 2:0 “Бавария”

Голлар: Дуэ 78, Дембеле 90+5

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг