КЎЖЧ. \"Флуминенсе\" \"Ал-Ҳилол\"ни енгиб, чорак финалга йўл олди
Фото: Getty Images
"Флуминенсе" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финалида "Ал-Ҳилол"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиннинг 40-дақиқасида Мартинелли бразилияликни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 51-дақиқада Леонардо мувозанатни тиклади. 70-дақиқада Эркулес “Флуминенсе”нинг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, бразилияликлар ярим финалга йўлланма олди. Эндиликда уларни бу босқичда “Челси”га қарши баҳс кутади. Баҳс 9 июль куни бўлиб ўтади.
КЖЧ. Чоракфинал
“Флуминенсе” 2:1 “Ал-Ҳилол”
Голлар: Мартинелли (40), Эркулес (70) — Леонардо (51).
Баҳром Бобонов
Редактор